Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Автобусларни кузатиш учун TashBus иловаси ишга туширилди
04-08-2016 09:30 0 1114 Рейтинг1 Чоп этиш

Автобусларни кузатиш учун TashBus иловаси ишга туширилди

Автобусларни кузатиш учун TashBus иловаси ишга туширилди

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси TashBus иловасини тест режимида ишга туширди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Тошкентдаги автобуслар ҳаракатини кузатишга имкон берувчи TashBus (Android) мобиль иловаси тест режимида ишга туширилганини маълум қилди.

Илова ёрдамида фойдаланувчи белгиланган йўналишдаги автобум ҳаракатини кузатиши, унинг керакли бекатга келиш вақтини билиши, давлат рақами, ҳаракат тезлиги ва автобекатгача бўлган масофани аниқлаши мумкин.

Бекатлар каталоги қайси йўналишлар белгиланган бекат орқали ўтишни аниқлашга имкон беради. Қидирув функцияси орқали автобусларни рақами, бекатларни эса номи бўйича топишга шароит туғдиради. Йўналишни тезкор топиш учун уни танланганлар рўйхатига киритиб қўйиш кифоя қилади.

«Тошшаҳартрансхизмат"нинг Grand Technology System компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиққан иловаси пойтахт автобус йўналишларининг барчасини қамраб олган. Яқин вақтлар ичида илованинг iOS талқини ҳам ишга туширилади. Бундан ташқари, дастурчилар режасида www.tashbus.uz сайтида унинг веб-кўринишини ишлаб чиқиш ҳам жой олган.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Шахсий ривожланиш режангиз борми?

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

expo
Боглиш маколалар