Главная > Чойхона > Ҳоким ҳақорат учун жавобгарликка тортилиши мумкин

Ҳоким ҳақорат учун жавобгарликка тортилиши мумкин


Ҳоким  ҳақорат учун жавобгарликка тортилиши мумкин

Андижон вилояти прокуратураси Халқ депутатлари кенгашига Андижон ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги тақдимномани киритди.

Андижон ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 16 октябрь куни шаҳардаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши раиси ҳам ҳисобланган ҳокимга нисбатан Андижон вилояти прокуратураси текширув ўтказмоқда.

«Д.Раҳматуллаевнинг ҳаракатларида суд тартибида кўриб чиқилиши лозим бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлигини инобатга олган ҳолда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан халқ депутатлари Кенгашига Д.Раҳматуллаевни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида тақдимнома киритилган», - дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда мазкур тақдимнома Кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.
Вернуться назад