Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Caravan Group асосчиси Тимур Мусин иккита ресторани аукционда сотилишига изоҳ берди
29-05-2019 12:26 0 1817 Рейтинг1 Чоп этиш

Caravan Group асосчиси Тимур Мусин иккита ресторани аукционда сотилишига изоҳ берди

Caravan Group асосчиси Тимур Мусин иккита ресторани аукционда сотилишига изоҳ берди

Бир оз олдин Мажбурий ижро бюроси Chelsea каби биносини сотувга қўйганди, кейинроқ Бўстонлиқ туманидаги Chinara’s ресторани ҳам сотилиши маълум қилинди. Ушбу ресторанлар эгаси Тимур Мусин Фейсбукдаги саҳифасида Тошкентда бошқа ресторан бизнеси билан шуғулланмаслигини эълон қилди. Бу хақида Ишбилармон.уз телеграм канали хабар қилмоқда.

“Тошкентга тадбиркорлар, иш ўринлари, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш керак эмас. Ўрта Осиё меҳмоннавозлиги бўйича билим, тажриба ва фалсафаларимни экспорт қиламан. Караван — Остона”, - деган пост қолдирган ресторатор ва бевосита объектдан олинган фотосуратларни жойлаган.

“Ҳеч қачон таслим бўлмайман – бу бизга ёт. Эртага вазият бўйича барча масъулларни таклиф қиламан ва матбуот анжуманида рўй берган бебошвоқликни асослаб беришларини сўрайман. Бир оворада, жамоатчиликка қонунларни билиш ва уларга амал қилиш, раҳбарларнинг ўз қўл остидагилари учун жавобгарлиги қай даражада эканлиги маълум бўлади.
Caravan Group асосчиси Тимур Мусин иккита ресторани аукционда сотилишига изоҳ берди

Тадбиркорликни синф сифатида ривожлантиришни астойдил истайдиган Президент билан биз – бизнес ўртасида жуда катта қатлам бор. Планктонларнинг бу беғам оммасини жавобгарликка чақирамиз, ким юқоридан, ким қуйидан! Бу коррупционерлар, ҳал қилгичлар, хўжакўрсинчилар ва ишёқмаслар, дилетантлар ва бошқа ғаламисларни йўқотмас эканмиз, мамлакатда ўзгариш бўлмайди. 25 йил давомида қўрқишда чарчадик, энди ҳақиқат учун очиқ курашса бўлади, деб ўйлайман!”, - эълон қилди Тимур Мусин

Обуначиларнинг ресторан бизнеси келажаги ҳақидаги саволларига Тимур бизнесни мамлакат ташқарисида ривожлантиришини айтган:

“Ахир бу ерда иш ўринларини яратиш ҳам, туристик инфратузилмани ривожлантириш ҳам керак эмас. Бухорода, Хива, Нукусда одамларни ёлчитиб боқа олмаймиз!”
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар