Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда спорт кийимидаги мижозни киритмаган ресторан 1 млн сўм тўлади
08-10-2018 10:58 0 3804 Рейтинг2 Чоп этиш

Тошкентда спорт кийимидаги мижозни киритмаган ресторан 1 млн сўм тўлади

Тошкентда спорт кийимидаги мижозни киритмаган ресторан 1 млн сўм тўлади

Ўзбекистонда ресторанга кириш “дресс-код”и оқибатида пайдо бўлган биринчи маънавий зарар ундирилди.

Тошкентда бир вақтлар машҳур бўлган “Мармарис” ресторани спорт кийимидаги мижозни ичкарига киритмагани учун, суд қарорига кўра 1 млн сўм маънавий зарарни тўлади, деб хабар қилмоқда Хусусийлаштирилган корхонарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси хабарига таяниб sputniknews-uz.com ёзмоқда.

Воқеа 2017 йилнинг 6 июнид содир бўлган эди. Спорт кийимида бўлган фуқаро Д.Рўзметов, ресторанда белгиланган “дресс-код”га мос келмаган кийимда бўлгани учун, “Мармарис” ресторанига киритилмаган эди. Ваҳоланки шу вақт ресторанда спорт кийимида бўлган хорижий мижозлар бўлган.

Ушбу иш юзасида “Илк Бизнес” МCҲЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг тегишли моддалари бузилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2005 йилдаги 225-сонли қарори бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва бир қатор қонунбузарликлар аниқланган.

Бундан ташқари, юқоридаги ҳолат юзасидан Шайхонтохур тумани Фуқаролик ишлари бўйича судида фуқаро Д.Рўзметовнинг етказилган маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилган ва “ИЛК БИЗНЕС” МCҲЖ томонидан 1 млн. сўм маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарилган.

Шу билан бирга, Давлат рақобат қўмитаси томонидан «ИЛК БИЗНЕС» МCҲЖнинг масъул мансабдори маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан жаримага тортилган.



sputniknews-uz.com

Read more: https://sputniknews-uz.com/society/20181007/9627492/Toshkentda-sport-kiyimidagi-mizhozni-kiritmagan-restoran-1-mln-sm-tladi.html

Read more: https://sputniknews-uz.com/society/20181007/9627492/Toshkentda-sport-kiyimidagi-mizhozni-kiritmagan-restoran-1-mln-sm-tladi.html
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар