Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Яна бир тоифа мутахассислар ойлик маоши оширилади
06-04-2018 10:20 0 685 Рейтинг1 Чоп этиш

Яна бир тоифа мутахассислар ойлик маоши оширилади

Яна бир тоифа мутахассислар ойлик маоши оширилади

Ходимларнинг маошларини ҳар беш йилда қайта кўриб чиқиш амалиётини татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Хориждаги дипломати ваколатхона ва давлат муассасалари ходимларининг иш ҳақлари оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкаи Мирзиёев томонидан кеча, 5 апрель куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида келтирилган.

Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда дипломатлар ишлаётган мамлакатдаги вазиятни, маҳсулотлар нархидаги ўзгаришларни, шунингдек, валюта курсининг ўзгарувчанлигини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ошириш бўйича таклиф киритиши зарур.

Шунингдек, эндиликда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларига узоқ муддатли хизмат сафарига юборилган ходимларнинг маошларини ҳар беш йилда қайта кўриб чиқиш амалиётини татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Элчилар ва Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ходимлари уй-жой ҳамда кўп квартирали уйларда квартира сотиб олиши учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш тавсия этилади
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Куни кеча Марғилон шаҳрида халқаро фольклор фестивали бошланди

Ўзбекистон фуқароси Чехиядаги сиҳатгоҳда вафот этди

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

expo
Боглиш маколалар