Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Урумчи – Олмаота йўловчи поезди ҳаракати Тошкентгача узайтирилиши мумкин
26-02-2018 13:59 0 422 Рейтинг1 Чоп этиш

Урумчи – Олмаота йўловчи поезди ҳаракати Тошкентгача узайтирилиши мумкин

Урумчи – Олмаота йўловчи поезди ҳаракати Тошкентгача узайтирилиши мумкин

23 февраль куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Пассажирские перевозки” АЖ ҳамда “Қазақстан темир жолы” миллий компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда жума куни “Пассажирские перевозки” АЖ матбуот хизматига таяниб “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Учрашув чоғида темир йўл транспорти орқали йўловчиларни ташиш йўналишидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Томонлар, хусусан, Олмаота – Тошкент йўналишида қатновчи №1/2 халқаро йўловчи поезди қатнови даврийлигини оширишни келишиб олган. Унга мувофиқ, 2018 йилнинг 18 мартидан поезд ҳафтасига уч марта қатнайди (ҳозирда икки марта).

Буюк Ипак йўлининг қайта тикланиши ҳамда туризмни оммалаштириш доирасида Урумчи - Олмаота поезди йўналишини ёзги мавсумда Тошкентгача узайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Қозоғистон томони, шунингдек, Тошкент - Москва ва Тошкент – Самарқанд – Термиз йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилишини қўллаб-қувватлади.

Учрашув чоғида томонлар электрон чипталар сотувини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича ҳам келишиб олган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар