Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш тартиби соддалаштирилиши зарурми?
13-01-2018 15:41 1 746 Рейтинг0 Чоп этиш

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш тартиби соддалаштирилиши зарурми?

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш тартиби соддалаштирилиши зарурми?


Ўзбекистоннинг муайян шаҳар ва аҳоли истиқомат қилиш масканларида вақтинча рўйхатга қўймасдан яшаш имконияти жорий этилиши лозим. Шунингдек, доимий яшаш жойидаги пропискасидан қатъий назар ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси турли шаҳар ва туманларда ҳам банк хизматидан фойдаланиш, кредит олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак деб хабар берди kun.uz

2018 йилги Давлат дастури бандларида жамоатчилик ана шундай таклифларни изоҳ сифатида қолдирмоқда.
Маълумингизки, 15 январга қадар «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилганди.

237та банддан бирида кўрсатилган фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (прописка) тартибини соддалаштириш борасидаги тадбир лойиҳасига нисбатан халқни фаол муносабат билдириши ушбу масалада анча оғриқли муаммолар тўпланиб қолганини билдиради.

Санжар Рустамов номи билан рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг ёзишича, доимий ва вақтинча рўйхатга қўйилган фуқароларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш зарурияти пайдо бўлган.
«Фуқаро бирор шаҳарга вақтинча яшашга бориб, вақтинча яшаш манзили бўйича рўйхатга қўйилса, электрон базага киритилган маълумотга кўра, унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жумладан сайлаш, таълим олиш ва бошқа ҳуқуқлари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари автомат равишда вақтинча яшаш жойи бўйича амалга оширилишини таъминлаш керак», деб изоҳ қолдирган у.

Айнан шу билан демократик қадриятларни асраган ҳолда, ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланади.
Муносабат билдирган фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтишда яратилган сунъий тўсиқларни олиб ташлаб, эркин рақобат муҳити ва кучли фуқаролик жамиятини қуриш зарурлигини билдирган.

«Тошкент шаҳрида ишчиларини доимий рўйхатдан ўтказувчи ташкилотлар қаторига киритилмаган идора ва муассасаларнинг сафини кенгайтириш лозим. Негаки, айрим кучли ва малакали мутахассислар ҳанузгача пропискасиз яшаб келмоқда», деб фикр билдирган Шерзод Ражабов исмли фойдаланувчи.

Айрим фойдаланувчилар Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш тартиби соддалаштирилса, «ички миграция шароити кучайиб кетиши, пойтахтда жиноятчилик сони ошиши, ишсизлик ва бозор нархларининг кескин кўтарилишидан» хавотирдалигини билдирган.

«Модомики, мақсад пойтахтда жиноятчиликка курашиш ё жамоат хавфсизлигини таъминлаш экан, у ҳолда доимий рўйхатдан ўтиш тартибига таъсир қилмаган шароитда ҳам кўплаб ечимларни ишлаб чиқиш мумкин.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтишда яратилган тўсиқлар фақат мамлакат иқтисодиёти ва вазирлик, ташкилотларда кадрлар тизимини ич-этидан емириб бормоқда, холос», деб фикрини ёзган Азамат Жабборов исмли фойдаланувчи.
Шарҳлар

здравствуйте! Я живу в общежитие 20 лет . Работаю на заводе 14 лет и у меня нет прописку как получить прописку постоянную?

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*