Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 600 АҚШ долларига намунали лойиҳалар асосида қурилаётган уйлардан бирини олиш мумкинми?
19-12-2017 13:05 0 591 Рейтинг1 Чоп этиш

600 АҚШ долларига намунали лойиҳалар асосида қурилаётган уйлардан бирини олиш мумкинми?

600 АҚШ долларига намунали лойиҳалар асосида қурилаётган уйлардан бирини олиш мумкинми?

Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилаётган тезкор профилактик тадбирлар давомида бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди деб хабар қилмоқда uza.uz нашри.

Риштон туманидаги “Миришкор қурувчи” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Абдуқодиров Бўжай қишлоғида яшовчи Б.Н.нинг ишончига кириб, намунали лойиҳалар асосида қурилаётган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилади. Ана шу “хизмати” эвазига 600 АҚШ долларини олаётган пайтда ушланди.

Қувасой шаҳар прокуратурасига фуқаро Б.Усмонов ариза билан мурожаат қилиб, фирибгарнинг тузоғига тушиб қолганини билдиради. Маълум бўлишича, қувасойлик А.Ҳасанов 2015 йилда унга уй олиб бераман деб, 52 миллион 160 минг сўм пулни олган ва шу кунга қадар қайтариб бермасдан, алдаб келган.

Фарғона шаҳрида яшовчи В.Егоров ҳам Ш.А.ни чув туширди. Унга “Matiz” автомашинаси олиб беришни ваъда қилиб, 1 минг 200 АҚШ долларини олган. Лекин, шу кунга қадар на пулни қайтарган, на машинанинг "қора"сини кўрсатган.

Мазкур ҳолатлар бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар