Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан воз кечган Назарбеков вазир ўринбосари бўлди
10-08-2017 11:54 0 561 Рейтинг0 Чоп этиш

"Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан воз кечган Назарбеков вазир ўринбосари бўлди

"Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан воз кечган Назарбеков вазир ўринбосари бўлди

Озодбек Назарбековни "Ёшлар" телерадиоканали директори лавозимига тайинлаган эди. Кўп ўтмай Назарбеков бу масъулиятли лавозимдан ўз хоҳишига кўра воз кечганди .

Аввалроқ, 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев видеоселектор ўтказгани, унда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Сайфуллаевни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинлагани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда иштирок этган “Qalampir.uz” манбасига кўра, Бахтиёр Сайфуллаевнинг биринчи ўринбосари лавозимига Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тайинланган.

Жорий йилнинг февраль ойидан буён Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Минҳожиддин Ҳожиматов вазифасидан озод этилган. Унинг қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев бироз аввал, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековни "Ёшлар" телерадиоканали директори лавозимига тайинлаган эди. Кўп ўтмай Назарбеков бу масъулиятли лавозимдан ўз хоҳишига кўра воз кечганди.
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тиббиётга мисли кўрилмаган маблағни ажратилди. Натижа эса...

Қўқонда мактабларни таъмирлашда 133 млн сўмдан кўпроқ пулни қўшиб ёзган пудратчилар аниқланди

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 68 ёшда.

expo
Боглиш маколалар