Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Чирчиқ дарёси атрофида ноқонуний қурилган дачалар бузиб ташланади
01-06-2017 00:30 0 784 Рейтинг0 Чоп этиш

Чирчиқ дарёси атрофида ноқонуний қурилган дачалар бузиб ташланади

Чирчиқ дарёси атрофида ноқонуний қурилган дачалар бузиб ташланади

Тез кунларда махсус комиссия тузилиб, Чирчиқ дарёси чап ва ўнг қирғоғида қурилган бинолар аҳволи таҳлил қилиниб, ноқонуний қурилган биноларни бузиш бошланади.

Тошкент вилояти ҳокимияти ва соҳавий вазирликлар билан биргаликда келгуси ойларда Чирчиқ дарёси бўйида ноқонуний қурилган чорбоғлар (дачалар) бузиб ташлаш ишлари бошланади. Бу ҳақда ҳалқаро пресс-клуб йиғилишида Давлат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси вакили маълум қилди.

Давлат экология қўмитаси вакили сўзларига кўра, тез кунларда махсус комиссия тузилиб, Чирчиқ дарёси чап ва ўнг қирғоғида қурилган бинолар аҳволи таҳлил қилиб чиқилади. Шундан сўнг ноқонуний қурилган биноларни бузиш бўйича ишлар бошланади.

"Бугунги кунда Чирчиқ дарёси бўйида 200 дан ортиқ ноқонуний қурилган бинолар мавжудлиги аниқланган. Ҳозирги кунда пухта текширув ўтказилиб, якуний рўйхат Тошкент вилояти ҳокимиятига юборилади. Шундан сўнг тегишли ишлар бошланади. Ҳозирги кунда табиатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ҳукумат қарори тайёрланмоқда. Ушбу қарор қабул қилингандан сўнг сал кам бир ой ичида мониторинг ўтказилади", — деб таъкидлади Давлат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси вакили.

Шунингдек, мутахассис фикрига кўра, ушбу чора-тадбирлар икки хилдаги қурилиш объектлар ажратилади. Жумладан дарё бўйида ноқонуний қурилган бинолар сўзсиз бузиб ташланади. Лекин рухсатнома бўлган бинолар ва улар сел оқими хавфи зонасида қурилган бўлса, бундай бинолар дарё қирғоғидан тепароқ бўлган хавфсиз жойларга кўчириш чоралари кўрилади.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*