Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ажрашган оилалар ТВда эълон қилинадими?
09-01-2017 12:10 1 243 Рейтинг1 Чоп этиш

Ажрашган оилалар ТВда эълон қилинадими?

Ажрашган оилалар ТВда эълон қилинадими?

Оилавий ажримлар масаласида ўтказилган йиғилишлардан бирида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳрида ажрашган ҳар бир оила ҳақидаги маълумотлар ТВда эълон қилинишини айтган эди

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган навбатдаги йиғилиш ўтказилгани, 2016 йилнинг 21 декабрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, Жиноят ишлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судлари, Адлия бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Меҳнат бош бошқармаси, Суд департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Тошкент почтампт” филиали билан ҳамкорликда “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1137-сонли қўшма қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Оилавий ажримлар масаласида бундан аввал ўтказилган йиғилишлардан бирида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳрида ажрашган ҳар бир оила ҳақидаги маълумотлар – оила вакилларининг исм-фамилияси бундан буён “Тошкент” телеканали ва “Тошкент оқшоми” гезетасида бериб борилиши ҳақида маълум қилган эди.

Ҳокимнинг айтганлари тез орада бутун республика бўйлаб тарқалиб, кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Обидов ҳамда Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси-Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фарида Абдураҳимовага айнан мазкур масала юзасидан мурожаат қилдик.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Обидовнинг маълум қилишича, ажрашган оилалар ҳақидаги маълумотлар бир неча бор “Тошкент оқшоми” газетаси орқали эълон қилинган. Бироқ ҳар бир шахснинг ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда ажрим бўлган оилалар ҳақидаги маълумотларнинг ОАВ орқали тақдим этилишига нуқта қўйилган.

“Албатта, ажрим бўлган оилаларнинг кўпчилигида ўзига яраша объектив сабаблар бўлади, биз буни тушунамиз. Ажрашган оилалар ҳақида маълумотлар ОАВда эълон қилиниши билан боғлиқ гап ажримларнинг олдини олиш мақсадида қўлланиладиган навбатдаги чора сифатида айтилган эди. Эндиликда ажримлар ва алимент тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан туманларда сайёр суд мажлислари ўтказилади ва унда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этади. Бунда суд ҳақидаги материаллар ОАВда бериб борилади”, дейди Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов.

Маълумот учун, 2016 йилнинг 11 ойи давомида 3988 оила ажрашган. 1012 та оила суд залида яраштирилиб, 1361 нафар фарзанд тирик етимликдан сақлаб қолинган.
Қамариддин Шайхов
qalampir.uz
Шарҳлар

Ассалому алайкум! Мен мавжуд булган суд, прокуротура, адлия, адвакатура органларига ишонмай куйганман. Бу ташкилотлар оилаларни ажралишидан купрок манфаатдор. Шу йул билан жавобгарни маблаги, уй жойидан кувиб, тил биртириб сарсон килиш билан овора. Арз билан келганларни эшитмайди хаммаси бир бирига богланган. Мен узим 47 марта шикоятимга факат бир хил жавоб олдим. Биз хакмиз деган. Мен исботлаш учун хужжатларга эгаман. Такдирга тан бериб 4 йилдан бери кучада яшайман. Аллохдан курккан амалдор булса менга ёрдам берсинчи?!

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: