Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Афғонистондаги портлашда БАА элчиси жароҳат олди
11-01-2017 13:33 0 100 Рейтинг1 Чоп этиш

Афғонистондаги портлашда БАА элчиси жароҳат олди

Афғонистондаги портлашда БАА элчиси жароҳат олди

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида содир бўлган портлаш натижасида жабрланганлар орасида Бирлашган Араб Амирликларининг Афғонистондаги элчиси ҳам бўлган, дея хабар бермоқда Al Jazeera ​ телеканали.

Сешанба куни мамлакат жанубидаги Қандаҳор шаҳрида содир бўлган портлашда 7 киши қурбон бўлган ва 17 киши жароҳатланган. Портлаш БАА элчихонаси аъзолари ва маҳаллий маъмурият вакиллари учрашуви бўлиб ўтаётган Қандаҳор губернаторинининг қароргоҳида юз берган.

Маҳаллий полиция раҳбари Абдул Розиқнинг АФП агентлигига берган маълумотига кўра, портлаш туфайли БААнинг Афғонистон Ислом Республикасидаги элчиси Жума Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Каъбий, бир неча дипломатлар ҳамда Қандаҳор губернатори жароҳат олган.

БААлик дипломатлар маҳаллий ҳокимият вакиллари билан Афғонистонга инсонпарварлик юклари етказиш масалаларини муҳокама қилишаётган эди. террорчилик ҳужуми учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олмаган.

Кечанинг ўзида пойтахт Қобул шаҳрида ҳам иккита портлаш рўй берган эди. Афғонистон парламенти олдида содир бўлган иккала ҳужум оқибатида 30 к иши қурбон бўлган ва 80 киши жароҳат олган. Қобулдаги ҳужум учун жавобгарликни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олган.

Бундан ташқари, Ҳелманд вилоятида ҳам террорчи ўзини-ўзи портлаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган хабар қилинган.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: