Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари вафот этди
09-01-2017 14:12 0 156 Рейтинг1 Чоп этиш

Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари вафот этди

Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари вафот этди

Самара вилоятида автобус ва енгил автомобиль иштирокидаги ЙТҲда уч нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди.
7 январь куни Россиянинг Самара вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, автобус ва енгил автомобиль иштирокидаги ЙТҲ «Самара-Уральск» М-32 трассасининг Большеглушицкий муниципал туманидаги Александровка ва Ледяйка аҳоли пунктлари ўртасида содир бўлган.

Ҳодиса натижасида енгил автомобил йўловчилари: Норбаев Норбек Оленбаевич, Худайберганов Маркс Ибрагимович (1978 йилда таваллуд топган) ва Бобожонов Қаҳрамон Файзулоевич (1979 йилда таваллуд топган) ҳаётдан кўз юмган.

Ўзбекистон ФВВ республиканинг тегишли вазирлик ва маҳкамалари билан ҳамкорликда вафот этганларнинг яқинларига кўмак кўрсатиш бўйича чораларни қўлламоқда, дейилади хабарда.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: