Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нега дунёнинг етакчи мамлакат раҳбарлари Украина масаласида ягона фикрга кела олишмаяпти
10-01-2017 14:38 0 156 Рейтинг1 Чоп этиш

Нега дунёнинг етакчи мамлакат раҳбарлари Украина масаласида ягона фикрга кела олишмаяпти

Нега  дунёнинг етакчи мамлакат раҳбарлари Украина масаласида ягона фикрга кела олишмаяпти

Андреас Столь “Нега дунёнинг етакчи мамлакат раҳбарлари Украина масаласида ягона фикрга кела олишмаяпти” номли мақолада Украинанинг шарқидаги инқироз тартибга солинмаётгани борасида сўз юритган.

Ўтган ҳафта “Норманд тўртлиги” (Украина, Россия, Германия, Франция) деб ном олган давлатлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда урушни тўхтатиш учун муросага келиш йўллари борасида музокаралар олиб борилди. Бироқ учрашувда худди илгаригидек бир тўхтамга келинмади. Учрашувдан сўнг матбуот анжуманида минтақадаги гуманитар вазиятни яхшилаш учун жанг олиб борувчи томонлар ортга ҳаракатланиш йўллари кўрсатилган “йўл харитаси”ни тақдим этди холос.

Шу пайтгача қандайдир режа амалга ошаётгани хусусида бирон-бир янгилик мажуд эмас ва ЁҲҲТ кузатувига кўра, сўнгги ҳафталар мобайнида вазият янада кескинлашган.
Нега  дунёнинг етакчи мамлакат раҳбарлари Украина масаласида ягона фикрга кела олишмаяпти

Украина халқи жаҳоннинг етакчи давлат раҳбарлари қандайдир муросага келиши ҳақида ўйламай қўйишган. Уларнинг фикрича, Киев музокаралар наф беришига атайин халал бермоқда, негаки уруш улар учун мамлакатда тобора авж олиб кетаётган коррупция ҳолатларини яширишга қулай восита ҳисобланади.

«Telegraf.uz» веб-сайти таҳририятидан

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов:

"Ўзбекистон Республикасининг БМТ Низоми асосий тамойиллари ва халқаро ҳуқуқий меъёрлардан келиб чиққан ҳолда “юзага келадиган халқаро баҳсларни тинч воситалар билан ҳал этиш, халқаро муносабатларда ҳар қандай давлатнинг ҳудудий дахлсизлигига ёхуд сиёсий мустақиллигига қарши куч билан таҳдид қилиш ёки уни қўллашдан тийилиш” борасидаги позицияси қатъий ва ўзгармасдир.

Ўзбекистон шу каби халқаро муаммоларга нисбатан ушбу тамойилларга риоя қилган ва бундан кейин ҳам амал қилади.

Шу билан бирга, бизнингча, бугун Украинада содир бўлаётган воқеаларнинг олдиндан айтиш мушкул бўлган оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, украин ва рус халқларининг асрий яқинлигидан, маънавий ва маданий қадриятларининг, улар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг тарихан шаклланган муштараклигидан келиб чиқиб, юзага келган муаммоларни ўзаро мақбул муросали ҳал этиш чорасини топишнинг ягона тўғри йўли бевосита икки томонлама музокаралар олиб боришдир.
Ўзбекистон Украинадаги муаммони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича Минск шаҳрида эришилган келишувларни, Украина ва Россиянинг ушбу масала юзасидан билдирган таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади. Украинадаги муаммо юзасидан ҳар қандай музокара жараёнларида Россиянинг тарихан кўп асрлар давомида шаклланган азалий манфаатлари ҳам эътиборга олиниши даркор.

Ушбу манфаатларни эътиборга олмаслик жиддий хато бўлган бўлур эди.

Украина масаласига келсак, бизнингча, юзага келган муаммоларни ҳал этиш усули сифатида куч ишлатишдан воз кечиш, фақат халқаро ҳуқуқнинг муҳим нормаларига ва БМТ Низомига асосланган сиёсий воситалардан фойдаланиш, томонларнинг ўт очишни тўхтатиш ва ярашиш бўйича Минск келишувини сўзда эмас, амалда тўла бажариши Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар жараёни учун зарур шароит яратиши мумкин".

Telegraf.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код:
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда энди ажрашаётган эркак оиласини уй-жой билан таъминлаши керак бўлади

Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

Етти мингга яқин мигрантлар Россиядан чиқиб кетишлари лозим

Абдуқодир Машарипов Ўзбекистонни 6 йил аввал тарк этган

Боглиш маколалар
Реклама на сайте