34.6 C
Узбекистан
Среда, 26 июня, 2024

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига бир қадам қолди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,460участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни юзасидан халқаро семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир ЖСТ масалалари бўйича идоралараро комиссияси, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда ЖСТга аъзо мамлакатларга кўптомонлама музокаралар доирасида 15 дан ортиқ муҳим хужжат тақдим этилди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 7-йиғилишини ўтказиш бўйича тайёргарлик якуний босқичда.

Бундан ташқари, йил якунига қадар 10 дан ортиқ давлатлар билан музокараларни якунлаш бўйича жиддий чоралар кўрилмоқда.

Тадбир доирасида Франция, Ҳиндистон, Хитой Халқ Республикаси ва Япония давлатлари элчилари ҳам Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги муҳимлиги ва ушбу жараённи тўла қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтдилар.

Маълумот учун: Ўзбекистон 15 йиллик танаффусдан сўнг 2020 йил ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини янгидан бошлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ОАВ ходимларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида...

Больше похожих статей

×