11.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 29 сентября, 2024

Хитой делегацияси – Жиззахда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,860участниковПодписаться
- Advertisement -
Жиззахда вилоят ҳокими Хитой Халқ Республикасининг Хубей провинцияси халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Зҳанг Хиаомей хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Музокаралар давомида вилоят ҳокими Эргаш Солиев Жиззахнинг иқтисодий-ижтимоий ва инвестиция салоҳияти, ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича атрофлича тушунча берди. Вилоятнинг асосий драйвер соҳалари автомобилсозлик, текстил, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризмни ривожлантириш борасидаги инвестиция лойиҳалари хусусида тўхталди.  

Учрашувда жорий йилнинг май ойида Эргаш Солиев бошчилигида вилоят делегацияси Хитой Халқ Республикасига хизмат сафарида бўлгани ҳақида ҳам сўз борди. Жиззах вилояти ва Хубей провинцияси ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилаётгани таъкидланди.  

Жумладан, минтақалараро ҳамкорликнинг амалий аҳамияти ва салоҳиятини инобатга олган ҳолда, Жиззах вилояти ва Шаньдун провинцияси ўртасида “Савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик бўйича протокол” имзоланди. Ушбу битим ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши ва бизнес доира вакиллари ўртасида алоқалар ўрнатилишига пойдевор яратгани  қайд этилди.  

Айни пайтда Жиззах вилоятида Хитой Халқ Республикасининг 40 та қўшма корхонаси фаолият юритяпти. Улардан бири – “Chery Automobile” компанияси томонидан “Chery” бренди остида автомобиллар, “BYD” бренди остида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётганидир.  

Хубей провинцияси халқ ҳукумати ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Зҳанг Хиаомей  хоним, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаб, Жиззах вилояти ва Хубей провинцияси ўртасидаги ҳамкорлик асосида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўз таклифларини билдирди.  

Дўстона вазиятда ўтган музокаралардан сўнг, Жиззах вилояти ҳокими хитойлик нуфузли меҳмонларни “IT-Park” Жиззах вилояти филиали фаолияти ҳамда вилоят ҳокимлиги “Анжуманлар саройи”даги шарт-шароитлар ва монитор орқали воҳа фаоллари ҳамда Жиззахдаги ишлаб чиқаришдан ҳикоя қилувчи, мунтазам янгиланиб турувчи маълумотлар манбаси билан таништирди.  

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади....

Больше похожих статей

×