15.5 C
Узбекистан
Суббота, 19 апреля, 2025

Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида ўтаётган халқ сайлида сўзга чиқиб, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган буюк аждодимиз – Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берди.

«Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади. Нега деганда, ҳазрати Бобур – жаҳон тарихида камдан-кам учрайдиган шундай беназир, улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, боғу роғлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта арзийди.  

Нега деганда, Бобур Мирзо – Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, истеъдод ҳомийси бўлган буюк шахсдир. 

Унинг ёшлик пайтларидан юртда тинчлик ва адолат ўрнатиш учун олиб борган курашлари, бу йўлда кўрсатган мардлик ва жасорати фидойилик ва ватанпарварлик мактабидир. 

Ҳеч шубҳасиз, қомусий билим ва тафаккур эгаси бўлган бу мумтоз аждодимизнинг биргина “Бобурнома” асари учун ҳам унинг шарафига мана шундай гўзал шаҳарчани бунёд этсак арзийди», — деди Президент.

Ушбу ташаббус юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев: Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор...

Больше похожих статей

×