«Юксалиш» ҳаракати экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашни давом эттирган ҳолда, Тошкентнинг учта тумани — Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Яшнободда дарахт экиш тадбирларини ташкил этди.

2019 йилда бошланган «Бир миллион дарахт» акцияси Ўзбекистонда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган.
Лойиҳа «Aвтоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори» (AТТО) AЖ ва «Plum Technologies» AЖ билан ҳамкорлик меморандумлари имзолаш натижасида амалга оширилди. Ушбу компаниялар шаҳарда яшил ҳудудлар яратиш ва табиатга эҳтиёткорона муносабатни тарғиб қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
«Бир миллион дарахт» акцияси доирасида ижтимоий объектлар ҳудудига алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун учта тиббиёт муассасаси танланди:


• Aкадемик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Эндокринология Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказининг Тошкент шаҳар филиали;
• Болалар гематологияси онкологияси ва клиник иммунологияси марказида;
• Республика болалар фтизиатрия ва таянч-ҳаракат тизими касалликларини реабилитация қилиш маркази.
Кўчатлар иқлим шароити ва муассаса вакилларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинди.
Эндокринология марказида мевали дарахтлар, тол, қрим соснаси ва манзарали тутлар экилиб, нафақат соя бериши, балки беморлар учун қулай муҳит яратиши кўзда тутилди. Болалар гематологияси онкологияси ва клиник иммунологияси марказида скамейкалар ўрнатилиб, арча, қораарча, лаванда ва турли навдаги буталар экилди, бу эса микроиқлимни яхшилаш билан бирга ташриф буюрувчилар кайфиятига ҳам таъсир қилади. Болалар фтизиатрия ва реабилитация марказида қрим соснаси ва мевали дарахтлар экилиб, улар ҳаво сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
“Бир миллион дарахт” акцияси доирасида учта локацияда жами 192та дарахт кўчати экилди.
Aкция доирасида дарахтларнинг яхши кўкариши учун илдиз тизимини мустаҳкамловчи органик ўғит — биогумусдан фойдаланилмоқда. Кўчатларга кейинчалик ғамхўрлик қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган — ижтимоий объектлар ҳудудида суғориш тизими йўлга қўйилиб, ўсимликларнинг ривожланишини кузатиб борувчи масъул мутахассислар тайинланади.
— Биз яшил ҳудудлар шаҳарнинг ажралмас қисмига айланишини ва табиатга ғамхўрлик ҳар бир инсон учун одатга айланишини истаймиз, — дейди «Юксалиш» ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Бобур Бекмуродов. — Бизнинг саъй-ҳаракатларимиз ижтимоий объектлар — шифохоналар, реабилитация марказларига қаратилган, чунки бу жойларда тоза ҳаво, айниқса, қадрланади. Кўчат экиш — бу фақат биринчи қадам. Уларни тўғри парвариш қилиш ҳам муҳим. Умид қиламизки, ушбу лойиҳа барчага намуна бўлади ва шаҳар аҳолисини ташаббусларимизга қўшилишга чақирамиз. Биргаликда Тошкентни бундан ҳам обод ва чиройли қилишимиз мумкин!
— Биз ҳар доим келажак ҳақида ўйлаймиз ва бу келажак фарзандларимизники. Экологик акцияларда иштирок этиш бизнинг қадриятларимизни ҳаётга татбиқ этиш имконини беради, болалар тиббиёт марказларини янада яшил ва экологик тоза қилишга ёрдам беради. Биз экаётган ҳар бир дарахт умид ва ғамхўрлик тимсолидир, улар кичик беморлар учун қулай муҳит яратади. Болаларимиз табиат бағрида, хотиржам ва умид билан соғайишини истаймиз, — дейди AТТО ижрочи директори Даврон Шоёқубов.
— Plum Technologies жамоаси учун «Бир миллион дарахт» акциясида иштирок этиш, аввало, болаларимиз ва уларнинг саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қилишдир. Биз болалар тиббиёт марказлари ҳудудларини кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан фахрланамиз. Бугун экаётган дарахтларимиз нафақат ҳудудни безайди, балки кичик беморлар кайфиятини кўтариб, яратади, уларнинг тезроқ соғайишига ёрдам беради, — дейди Plum Technologies ижрочи директори Эркин Ҳидоятов.
«Бир миллион дарахт» акцияси доирасида «Қаҳрамонлар вақти» ижтимоий эко-лойиҳа ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлаб, келажак авлодлар учун қулай шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидламоқда.
Экологик масъулият — жамият саломатлиги ва табиий бойликларни асрашга бўлган эътибор демакдир. «Юксалиш» ҳаракати барча бефарқ бўлмаган фуқароларни экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ва Ўзбекистоннинг яшил келажагига ҳисса қўшишга чорлайди.
Маълумот учун
AТТО — Ўзбекистон Республикасида йўл ҳақи учун автоматлаштирилган тўлов тизими оператори ҳисобланади. Йўловчи ташиш учун автоматлаштирилган тўлов тизими NFC технологиясига эга транспорт карталари, мобил ва стационар валидаторлар орқали йўл ҳақини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, сафарлар сони ва вақти, транспорт воситасининг йўналиш рақами бўйича ҳисобот шакллантириш учун билинг тизими ёрдамида ахборот ва технологик ҳамкорликни таъминлашга мўлжалланган.
«PLUM TECHNOLOGIES» дунёнинг турли чеккаларидаги мижозлар учун молиявий амалиётларни соддалаштириш ва қулайлигини оширишга қаратилган инновацион ечимларни таклиф этади. Компания фаолияти рақамли банкинг учун яхшиланган интерфейслар яратишдан тортиб, шахсий молия ва инвестисияларни бошқаришнинг илғор тизимларини ишлаб чиқишгача бўлган кенг хизмат турларини ўз ичига олади.