28.3 C
Узбекистан
Вторник, 13 мая, 2025

Бугун барча давлат ташкилотларида 1 соатга “свет” ўчади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,550участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март – “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, акция доирасида барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.

“Мақсад табиий ресурсларни асраш, тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатиш”, дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик барчани ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирган.

“Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз”, дейилади хабарда

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Теҳронда Ўзбекистон — Эрон бизнес форуми ўтказилди

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов...

Больше похожих статей

×