- Advertisement -
Бугун, 10 март куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 09:33 да “Бирдамлик” МФЙ Гулобод кўчасида жойлашган “Хакимов Фаррух” ОКга қарашли ошхонада ёнғин
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 09:36 да етиб бориб, соат 10:10 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида ошхона шифт қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.