«Афросиёб» электропоездларининг чипта нархи 25 фоизгача, бошқа тез юрар йўловчи поездларники эса 30 фоизга оширилмоқда.
2025 йил 1 февраль санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг VIP, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 25% га, Эконом тоифадаги чипта нархлари 20% га ҳамда тез юрар йўловчи поездлар «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30% га оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, «Афросиёб» электропоездларнинг чипта нархлари қуйидагича:
Тошкент — Бухоро
ВИП 994 000 сўм
Бизнес 751 000 сўм
Эконом 484 000 сўм
Тошкент — Қарши
ВИП 854 000 сўм
Бизнес 634 000 сўм
Эконом 406 000 сўм
Тошкент — Самарқанд
ВИП 619 000 сўм
Бизнес 450 000 сўм
Эконом 294 000 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар йўналишдаги поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилди.