3.3 C
Узбекистан
Понедельник, 6 января, 2025

2025 йил учун ижара тўловларининг минимал ставкалари эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,170участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижаранинг энг кам янги миқдорлари 2025 йил учун давлат бюджет тўғрисидаги қонун билан белгиланди.

Мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.

Шу билан бирга, улар кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига татбиқ этилади. Бундан яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар мустасно.

Ижарага бериладиган мол-мулк турлари ва ставкалар

1. Бинолар

Тураржой (ижара ставкаси умумий майдоннинг 1 кв. метри учун):

Тошкент: 28 000 сўм (+12%)

Нукус, вилоят марказлари: 13 500 сўм (+12,5%)

Бошқа аҳоли пунктлари: 5 500 сўм (+10%)

Нотураржой (ижара ставкаси умумий майдоннинг 1 кв. метри учун):

Тошкент: 45 000 сўм (+12,5%)

Нукус, вилоят марказлари: 26 500 сўм (+12,7%)

Бошқа аҳоли пунктлари: 11 000 сўм (+10%)

2. Автомобил транспорти учун ижара ставкалари

Енгил автомобиллар

(Йўловчилар ва багаж ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситалари):

1 та автотранспорт воситаси учун: 858 000 сўм

Микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

1 та автотранспорт воситаси учун: 1 705 000 сўм

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Баъзи йўловчиларга поездда бир марта бепул юриш ҳуқуқи берилди

Темир йўл транспорти соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун жорий йил...

Больше похожих статей

×