Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди.
2024 йил 17 октябрь куни соат 02:00 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Жумагулов томонидан Кўкча Дарвоза кўчасида «Matiz» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1991 йилда туғилган А.Д.нинг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган. Йўловчининг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, А.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирувда эканлиги маълум бўлган.