3.9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Ўзбек ёшлари Рим шаҳрида ўтказилаётган “Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми” марказида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

14-18-октабр кунлари Италиянинг Рим шаҳрида “Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми” бўлиб ўтди. Глобал аҳамиятга эга тадбир бутун дунёдан соҳа мутахассислари ва экспертлари, ўнг минглаб иштирокчиларни жорий йилги мавзу, “Сифатли озиқ-овқат барча учун: бугун ва келажак” шиори остида бирлаштирди.

Форум озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги тизимларини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада дуч келинаётган асосий муаммоларга э’тиборни қаратиш учун авлодларни, хусусан, ёшлар, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, сиёсатшунослар-у олим ҳамда инвесторларни бирлаштирувчи глобал муҳокама майдонига айланди.
ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси ва кўмаги билан форумда Тошкент давлат аграр университети ва “Янги Ўзбекистон” олий таълим даргоҳидан ўзбекистонлик талабалар юртимиз ёшлари делегацияси номидан иштирок этди.

Жаҳон минбаридан туриб нутқ сўзлаган ёшларимиз, “Сув ресурслари етишмаслиги билан боғлиқ жиддий муаммоларга қарамай, ўзбек ёшлари ривожланиш драйверига айланмоқда. Биз экотизимларни тиклаш, барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларини жорий этиш ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун фаол ҳаракат қилмоқдамиз.

Сув ресурларини тежаш ва барқарор қишлоқ хўжалиги ҳақидаги билимларни кенг жамоатчиликка ёйишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга даъват этамиз” дея иштирокчиларга қарата таъкидлади.
Делегация, ўз мурожаатида шунингдек, “яшил” таълим, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги муаммолари билан курашишда болалар ва ёшларни жалб қилиш масаласини қайд этди. Ёшларимиз ўз тажриба-ю ғоялари билан бўлишиб, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари бўйича ўз таклифларини берди.

Шу билан бирга, форум доирасида ФАО Бош директори Сюй Дун’юй ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ўртасида ҳам икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама самарали ҳамкорлик алоҳида қайд этилиб, истиқболдаги вазифалар, қишлоқ хўжалигида хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш бўйича мувофиқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми кўламидан, шунингдек, Ўзбекистон маданиятига бағишланган тадбир ҳам жой олди. Унда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Ёшлар масалалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчиси ва ФАОнинг доимий вакили ҳамда юртимиз номидан иштирок этаётган делегация вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида ёшларимиз “Узбекистан лоунге” лойиҳаси доирасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги инновациялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот ўтказди. Мақсад-давлатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқларига э’тиборни қаратиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал этишда агрота’лимнинг аҳамиятини таъкидлашдан иборат бўлди.

Ёшларимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамда озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича эришилган ютуқларни намойиш этиш билан бирга тарихий-маданий аҳамиятга эга миллий меросимиз намуналарини ҳам тақдим этишди. Хусусан, ўзбек пиллачилик анъанаси, Ўрта Заравшон воҳасидан етириштирилувчи Ал-хўжа асали, Қува анори, машҳур Риштон кулолчилик маҳсулотлари меҳмонларда ўзгача қизиқиш уйғотди. Ушбу анъаналар нафақат тарихий, балки замонавий барқарор амалиётларнинг чамбарчас боғлиқлик жиҳатидан муҳим аҳамият касб этади. ФАОнинг Ўзбекистондаги жамоаси томонидан учрашув доирасида мамлакатда қишлоқ хўжалиги самарадорлиги ва барқарорлигини ошириш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.
Ушбу тадбир иштирокчиларга ўзбек маданий мероси, қишлоқ хўжалиги ва гастрономия ўртасидаги алоқалари билан яқиндан танишиш, миллий меросимизнинг халқаро миқёсдаги аҳамиятини янада чуқурроқ англашга кўмак берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×