Бош консулхона вакиллари томонидан мамлакатимиз Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Санкт-Петербургдаги вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва сақлаш муассасасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ота-онаси ва қонуний вакиллари мавжуд бўлмаган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА .
Аксарият болаларнинг ота-оналари муқаддам Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузганлиги сабабли мамлакатдан чиқариб юборилган. Бош консулхонада улар учун Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилди.
Санкт-Петербург давлат бюджет ташкилоти етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни сақлаш марказига ўзбекистонлик болаларга кўрсатган ғамхўрлиги ва яқиндан ҳамкорлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.