28.2 C
Узбекистан
Вторник, 8 июля, 2025

Тошкент метросида кунлик йўловчилар сони 1 млнга етиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Ёзги мавсумда метрополитен бир кунда 550-600 минг йўловчини ташиган бўлса, ўқув жараёнлари бошлангач, бу кўрсаткич 920-930 минг нафаргача етиши, октябрь ва ноябрь ойларида эса 1 миллионни ташкил этиши кутилмоқда.

Шу сабабли йўловчилар учун қулай шароит яратиш ва эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йил давомида метрополитен учун 14 та замонавий ҳаракат таркиби харид қилинди.

Натижада, тиғиз вақтларда йўналишлар бўйича интерваллар қуйидагича қисқартирилди:

Чилонзор йўналиши: 1,5–2 дақиқа;

Ўзбекистон йўналиши: 4 дақиқа;

Юнусобод йўналиши: 4–5 дақиқа;

Ер усти ҳалқа йўли йўналиши: 8–9 дақиқа.

Бундан ташқари, захира поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган. Метро бекатларидаги юкламаларни камайтириш мақсадида, метро яқинидаги 27 та олий таълим муассасаларида дарслар бошланиш вақти турлича белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×