35.4 C
Узбекистан
Понедельник, 7 июля, 2025

Ўзбекистонда МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида аксилтеррор машқлари ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий полигонида МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида Ҳамдўстлик ваколатли органларининг “Шарқ-Аксилтеррор — 2024” қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди. 

Ундан кўзланган асосий мақсад террорчилик ҳужумларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, чегара хавфсизлигига раҳна солувчи террорчилик таҳдидларини зарарсизлантириш ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирларни ўтказишда МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.

Аксилтеррор машқларига ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари раҳбарлари ва вакиллари, манфаатдор халқаро ташкилотлар ваколатли тузилмалари кузатувчилари таклиф этилди.

Муҳим инфратузилма объектларида гаровга олинганларни озод қилиш ва шартли террорчиларни зарарсизлантириш сценарийларини синовдан ўтказиш доирасида махсус ва ҳарбий техникалар, жумладан авиация ва учувчисиз учув аппаратларидан фойдаланилди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги махсус бўлинмалари, шунингдек Бош Прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари жалб қилинди.

Ушбу ўқув машғулотлари МДҲга аъзо давлатлар Аксилтеррор маркази кўмаги остида ўтказилган бу каби тадбирларнинг йигирманчиси бўлиб, уларнинг 6 тасида Ўзбекистон иштирок этган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×