- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Шерзод Асадов маълум қилди.
«Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, 20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.