- Advertisement -
Ижтимоий тармоқларда айрим истеъмолчиларда электр энергиясидан асоссиз қарздорлик вужудга келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур ҳолатлар юзасидан муносабат берди. Унга кўра, жорий йилнинг август ойидан “HET BILLING” дастурий комплекси ташкил этилган. Айни шу жараёнда эски тизимдан истеъмолчиларнинг архив маълумотларини янги тизимга кўчиришда айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида ноаниқликлар келиб чиққан. Бундай ноаниқликларни аниқланган ҳудудларда айни пайтда қўшимча мутахассислар ажратилган ҳолда масалага ойдинлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.