- Advertisement -
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга қарашли барча автобусларнинг максимал тезлиги махсус дастурий таъминот ёрдамида 50 километр/соатга туширилмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Компания вакилига кўра, бундан мақсад — йўловчилар хавфсизлигини ошириш ва кўчаларда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдан иборат.
«Бу дастур қилинганидан кейин автобус тезлиги 50 км/соатдан кўтарилмайди», дейди у.