7.3 C
Узбекистан
Среда, 15 января, 2025

Тошкентда бир кунда жами 12 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 7 та, Чилонзор туманида 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 7 август куни соат 16:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 5 та автомашина – «Matiz», «Spark», «Cobalt, «Kia» ва «BYD» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида соат тахминан 16:54 ларда 7 та автомобиль – 2 та «Matiz», 1 та «Nexia-3», «Tracker», «Onix», «Chery», ва «Isuzu» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Chery» ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир йўналишда тўхтаб турган автомашиналар билан тўқнашув содир этган.

Қайд этилишича, ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бир ҳуқуқбузарлик учун тадбиркорларни бир неча бор жавобгарликка тортишнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тадбиркорлик субъектлари учун бир хил ҳуқуқбузарлик учун бир неча бор жавобгарликка тортиш ҳолатларининг...

Больше похожих статей

×