Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 7 та, Чилонзор туманида 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 7 август куни соат 16:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 5 та автомашина – «Matiz», «Spark», «Cobalt, «Kia» ва «BYD» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида соат тахминан 16:54 ларда 7 та автомобиль – 2 та «Matiz», 1 та «Nexia-3», «Tracker», «Onix», «Chery», ва «Isuzu» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
«Chery» ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир йўналишда тўхтаб турган автомашиналар билан тўқнашув содир этган.
Қайд этилишича, ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.