7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Қорақалпоғистонда 7 та ҳокимлик қабул қилган ҳужжатлар қонунга зид экани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қорақалпоғистондаги 7 та туман ҳокимликлари ҳужжатларида рақобат қонунчилиги талабларига зид ҳолатларни аниқлади.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 11 та туман ҳокимликларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари юзасидан жами 15 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Мазкур ўрганишлар жараёнида, Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли туман ҳокимликларида 31 та ҳолатда товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференсиялар, енгилликлар ва эксклюзив ҳуқуқларни асоссиз равишда бериш, шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализация қилиш ва рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг камситилишига олиб келувчи бошқа турдаги ҳужжатлар чиқарилгани аниқланди.

Бунинг натижасида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддаси биринчи қисмининг 4, 5, 7, 9, 12 ва 13-хат бошлари талаблари бузилишига йўл қўйилган.

Юқоридаги ўрганиш натижаларига кўра, 7 та туман ҳокимликларининг баённома ва чиқиш хатлари “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×