Сурхондарёда поезд Lacetti’ни уриб юбориши оқибатида Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати изоҳ берди.
Жорий йилнинг 6 август куни соат 12:40 атрофида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб «Қумқўрғон-Элбаён» темир йўл бекати оралиғидаги темир йўл кесишмасида ўрнатилган огоҳлантирувчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган. Шу вақтда ҳаракатланиб келаётган «Сариоиё-Термиз» йўловчи поезди билан тўқнашиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.