43.1 C
Узбекистан
Четверг, 3 июля, 2025

Кадастр соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган 17 минг 259 нафар шахс жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Кадастр агентлиги органлари томонидан жорий йил биринчи ярмида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 31 минг 134 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Кадастр органининг кўрсатмасига асосан, ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминлаган ва унинг оқибатларини бартараф этган 10 минг 199 нафар шахс жами 88 миллиард 434 миллион сўм маъмурий жарималардан озод этилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган 17 минг 259  нафар шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди.  

Жумладан, 5 минг 783 нафар шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмагани, 3 минг 959 нафар шахс ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани, 6 минг 335 нафар шахс ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилиш ишларини амалга оширгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.  

Ер ресурсларини талон-торож қилган ва суғориладиган ерларни қурилиш қилган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 1 минг 46 нафар шахсга нисбатан тўпланган материаллар прокуратура органларига юборилди, прокуратура органлари томонидан 418 та материал бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×