4.8 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Ўзбекистон ва Хитой туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

31-июл куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Интернатионал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

Бизнес-форум Ўзбекистоннинг “Travel Together” компанияси ва Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компаниялари ташаббуси билан Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Хитойнинг давлат ва хусусий сектор вакиллари, жумладан, ҳукумат вакиллари, бизнес раҳбарлари ва инвесторлар, шунингдек, икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.

“Ўтган йили Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга 45 мингга яқин туристлар кириб келган, жорий йилда эса бу кўрсаткич бир неча карра ортиши кутилмоқда. Бунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида туризм соҳасида йўлга қўйилаётган икки томонлама муносабатларимиз ҳам алоҳида ўрин тутади. Хитой давлатида юртингизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қайд этишим лозим. Бу эса икки томонлама сайёҳлар алмашинувида манфаатлидир”, деб айтиб ўтди “Феи Жинг Тоурисм” компанияси раҳбари.

“Хитойдан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб бораяпмиз. Ўтган йили “Травел Тогетҳер” томонидан 10 минг нафарга яқин хитойликларнинг Ўзбекистонга саёҳатлари ташкил этилган эди. Шу қаторида мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп тур-пакетлар ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил этиш устида ҳам ишлаяпмиз.

Яна бир бор та’кидлайман: амалга оширилаётган ишлар мамлакатлар аҳолисининг сифатли ҳордиқ чиқаришлари учун муҳимдир. Бизнинг компания бу борада етарли тажрибалар асосида фаолият кўрсатади. Сабаби биз жорий йилнинг ўзида “Лонг Аир” авиакомпанияси билан ҳамкорликда Хитойдан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйдик”, деб таъкидлади “Travel Together” компанияси асосчиси Бобур Мирзааҳмедов.


Форум давомида Ўзбекистон ва Хитой томонлари вакиллари ўртасида Б2Б форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар туризм соҳасининг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар. Форум Ўзбекистон ва Хитой сайёҳлик компаниялари ўртасида бир қатор шартнома ва англашув меморандумларини имзолаш маросими билан якунланди.
Ўзбекистон-Хитой сайёҳлик бизнес-форуми икки давлат вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Форум иштирокчиларга ҳамкорлик ва инвестициялар учун янги имкониятларни ўрганиш учун платформа тақдим этди. Мазкур тадбир Ўзбекистон туризм индустриясининг юксалиши ва ривожланишига, мамлакатимизнинг жаҳон туризм бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, Туризм қўмитаси делегацияси жорий йилнинг 19–25-январ кунлари Хитойнинг Урумчи, Шанхай ва Шенчжен шаҳарларида ташкил этилган кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этди. Шунингдек, йил давомида ўзида 500 млн дан ортиқ обуначини жамлаган “Cтрип.cом” онлайн саёҳат-платформасида мамлакатимиз туризм имиджи илгари сурилмоқда. Натижада жорий йилнинг шу даврига қадар мамлакатимизга Хитойдан кириб келган сайёҳлар сони 30 минг нафардан ошди.
Бу йил Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сони 10 миллиондан ортиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини дунёга танитиш ва шарқий Осиё давлатларидан кириб келувчи сайёҳлар сонини оширишда мамлакатимизда туризмни жадал ривожлантириш ҳамда соҳанинг ўсиш сур’атлари учун шароитлар яратилмоқда. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда 6 мингга яқин жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатмоқда, республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 151 мингдан ортди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×