Жорий йилнинг ўтган даврида МИБнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан алимент ундирувига оид 29.843 та ҳужжат бўйича 159 млрд. сўм қарздорликлар ундирилган.
Олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлардан сўнг 1.919 та оилани яраштиришга эришилган. 904 нафар ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг иш бандлиги ҳал этилган. 6 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлар вояга етмаган фарзандлари учун 589 млн. сўм маблағни олдиндан тўлаб берган.
Сайёр қабулларда ҳам, суд ҳужжатларини ижро этишда ечимини кутаётган масалалар ҳам ижобий ечим топмоқда.
Бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 153 нафар ундирувчиларига 5,2 млрд. сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Шундан иккита фуқаронинг жами 108 млн сўм алимент пуллари бошқарма бошлиғининг Чирчиқ шаҳрида ўтказилган сайёр қабулидан кейин ундирувчиларга ўтказиб берилиши таъминланди.
Мисол учун, Чирчиқ шаҳрида яшовчи алимент ундирувчи Ю.З.га 59,6 млн сўм ва фуқаро Ш.Ш.га 48,4 млн сўм алимент пуллари жамғарма ҳисобидан ўтказиб берилди.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда.