9.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 октябрдан:

  • реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади;
  • ҳар йили “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағларининг камида 10 фоизи чорраҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар (пиёдалар) учун хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш, жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.

2025 йил 1 январдан белгиланган фаолият турлари бўйича лицензия беришда объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилгани бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасини олиш талаб қилинади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда ногиронликни белгилашнинг янги тартиби жорий этилаётгани ва ТИЭКлар томонидан тиббий ҳужжатларга асосан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, жараён электрон тарзда йўлга кўйилиши ҳақида хабар берган эдик. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×