- Advertisement -
Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- тез тиббий ёрдам машиналари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилмоқда
- индивидуал ҳаракатланиш воситаларида (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқалар) 14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиш, одам ташиш, телефондан фойдаланиш ва бошқалар каби бир қатор тақиқловчи чоралар жорий этилмоқда;
- индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан соатига 10 км дан ошмайдиган тезликда, йўл четида соатига 20 км тезликдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланишлари керак бўлади;
- скутерлар ва мопедларнинг ҳаракатланишини, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқаришни тақиқловчи янги йўл белгилари жорий этилмоқда.