8.2 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Ўзбекистоннинг карбонсизлаштириш салоҳияти муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Энергетика бозорини либераллаштириш Ўзбекистоннинг карбонсизлаштириш жараёнларини фаоллаштириш бўйича асосий қадамларидан биридир. Бу энергия тежашга кўмаклашади ва хусусий секторнинг қайта тикланувчи энергия манбаларига сармоя киритиши учун қулай муҳит яратади. Шу билан бирга, умумий ишлаб чиқариш ҳажмида 2026 йилга бориб қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 25 фоизига етказиш мақсадларига эришиш табиий газни тежаш ва СО2 чиқиндиларининг 37,4 млн тоннага кўпайишининг олдини олади.

2024 йилнинг 10 июль куни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида “Ўзбекистоннинг паст углеродли ривожланиш имкониятлари: сценарийлар, оқибатлар, келгусидаги тадқиқотлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

ТадбирдаИқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ), Франция тараққиёт агентлиги (AFD) ва Осиёда барқарор инфратузилма дастури (SIPA) ҳамда вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, университетлар, халқаро ташкилотларнинг масъул вакиллари, илмий доиралар вакиллари ҳамда бошқа экспертлар иштирок этдилар.

Ушбу давра суҳбати 2022 йилнинг ноябрь ойида Президентнинг Парижга ташрифи доирасида имзоланган 2023-2025 йилларга мўлжалланган «Яшил иқтисодиёт» ва «Иқтисодиётда карбонат ангидрид ташланмаларини қисқартириш» йўналишларидаги Ҳамкорлик дастурини ишга тушириш мақсадида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан AFD ва SIPA ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов тадбирни очиб берар экан, иштирокчиларга Ўзбекистон иқтисодиётида углерод салоҳиятини пасайтириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб, бугунги тадбир доирасида муҳокама қилинадиган масалаларнинг долзарблигини алоҳида таъкидлади. 

Бугунги давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистонда карбонат ангидрид газларини қисқартириш бўйича самарали ечимларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлларини белгилашдан иборат. Давлат органлари, бизнес, фуқаролик жамияти ва экспертлар иштирокидаги муҳокама муаммонинг турли жиҳатларини атрофлича ўрганиш ва унга комплекс ёндашувни ишлаб чиқишга имкон беради.

“Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида энг тез ривожланаётган иқтисодиётлардан бирига эга бўлиб, СО2нинг иқтисодиёт ҳажмига ва аҳоли сонига нисбатан кўп эмиссия қилувчи давлатлардан ҳисобланади.

“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш, унинг салбий оқибатларини юмшатиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва яшил майдонларни кенгайтириш Ўзбекистонда давлат ва жамоат қурилиши соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасидаги устувор вазифаларга айланди”, — дея таъкидлади Марказ директори.

Тадбир давомида очиқланишича, ХВФ маълумотларига кўра, сўнгги 30 йил ичида минтақамизда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 1,5 даражага кўтарилган, бу эса дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпроқ (0,7 даража). Шу билан бирга, прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб ҳарорат яна 1,6-2,6 даражага кўтарилиши мумкин.

Жахон банкининг прогнозларга кўра, иқлим ўзгаришига мослашиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон иқтисодиёти 2050 йилга бориб 10 фоизга қисқаради, бу эса аҳоли бандлиги ва даромадларининг сезиларли даражада пасайишига олиб келади. Бундан ташқвари иқлим ўзгаришининг биологик хилма-хилликка, атроф-муҳитга ва потенциал иқлим муҳожирларга давом этаётган таъсирини ҳисобга олиш керак.

Шундай қилиб, Ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистон иқтисодиётида углерод салоҳиятини камайтириш имкониятларини баҳолаш, замонавий таҳлилий услуб ва воситаларни қўллаш, шунингдек, иқтисодиётнинг углерод салоҳиятини камайтириш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш кутилмоқда. Ушбу дастурнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг экологик тоза ва кам углеродли ривожланиш моделига ўтишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Давра суҳбати доирасида экспертлар томонидан мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари бўйича ташланмаларнинг асосий манбалари энергетика тармоғи (76%), қишлоқ хўжалиги (18%), саноат (5%) ва чиқиндилар (1%) эканлигини таъкидланди.

Ташланмаларнинг энг катта манбалари газ ва нефтдан  метан чиқиши (35%), электр ва иссиқлик энергиясидан чиқадиган СО2 (21%), саноат секторидан чиқадиган СО2, шу жумладан, қурилиш (16%), чорвачилик (15%) ва турар-жой секторидан (13%) чиқадиган СО2 ҳисобланади.

Хусусан, Ўзбекистон иқтисодиётида СО2 ташланмаларини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва «яшил» ўсишни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. Бу Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси каби халқаро молия институтлари учун муҳим устувор йўналиш ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг карбонсизлаштириш жараёнларини фаоллаштириш бўйича асосий қадамларидан бири энергетика бозорини либераллаштириш эканлиги қайд этилди. Бу энергия тежашга ёрдам беради ва хусусий секторга қайта тикланадиган энергия манбаларига сармоя киритиш учун қулай муҳит яратади.

Жумладан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон 2030 йилга бориб 2010 йилга нисбатан ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган СО2 эмиссиясини 35 фоизга камайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Тадбирда иштирокчилар муаммони кенг муҳокама қилдилар ва турли манфаатдор томонлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ҳукумат, вакиллари, экспертлар ва олимларнинг фикрларини йиғиш орқали муаммонинг турли жиҳатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон иқтисодиётида СО2 ташланмаларини қисқартириш бўйича турли ёндашувлар ва ечимлар муҳокама қилинди. Иштирокчилар томонидан илгари сурилган таклифлар ва тавсиялар келгусида амалга ошириладиган ислоҳотлар учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Хусусан, иштирокчилар 2030 йилга бориб Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 120 млрд кВт/соатга етишини қайд этдилар. Шу билан бирга, 2026 йилда қайта тикланадиган энергия манбалари улушини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида 25 фоизга етказиш мақсадларига эришиш табиий газни тежаш ва СО2 чиқиндиларининг 37,4 млн тоннага кўпайишининг олдини олади.

Шунингдек, масъул ташкилотлар билан Ўзбекистон шароитига мослашган самарали ечимларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш, ҳалқаро ташкилотлар билан тажриба алмашиш ва ушбу йўналишда тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари тилга олинди.

Бундан ташқари турли манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали Ўзбекистонда карбонат ангидрид газлари ташланмаларини қисқартириш бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга қарор қилинди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×