7.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

SIUT делегациясининг Корея Республикасига ташрифи қандай натижа берди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд халқаро технология университети(SIUT) ўзининг академик салоҳияти замон талабларига ҳамоҳанг бўлиши йўлида тинмай изланмоқда. Иқтидорли муҳандисларни тайёрлаш, уларни илғор назарий ва амалий билим олишлари учун барча шароитларни яратиш мақсадида жаҳоннинг  етакчи университет ва корпорациялари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Университет ректори профессор Юсуф Абдуллаев бошчилигидаги делегациянинг Корея Республикасига қилган расмий ташрифи ҳам ушбу мақсадга қаратилган эди. Июнь  ойининг охирги ўн кунлигида бўлиб ўтган ташриф университет учун янги истиқболлар очади. Жумладан, талабаларнинг Жанубий Кореядаги йирик корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётининг ўташи уларнинг келажакдаги фаолияти учун замин ҳозирлайди, қўшимча тайёргарликсиз ишлаб чиқаришга киришиб кетишига хизмат қилади.

Бундай амалиёт мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотнинг асл мақсадини ўзида ифода этади. 20 июнда муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари соҳани ривожлантириш учун қатор янги ташаббусларни маълум қилди.

Ҳар бир олийгоҳ Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур каби ривожланган давлатлар нуфузли техника университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши ҳамда “Тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида, ҳар бир олийгоҳга саноат ҳамкори белгилаб берилиши таъкидланди.

Демак, Самарқанд халқаро технология университети жамоаси профессор Ю.Абдуллаев раҳнамолигида замон билан ҳамнафас қадам ташламоқда ва алоҳида кўрсатмани кутиб турмасдан, пухта ўйланган режа асосида ўзининг манфаатли халқаро алоқаларини кенгайтирмоқда.

SIUT делегациясининг Корея Республикасига ташрифи университет ва Корея Республикаси олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг тобора кенгайиб бораётгани билан аҳамиятлидир. Имзоланган келишувлар бунга яққол мисол бўла олади. Улардан айримлари билан танишамиз.

Handong Global университети президенти, профессор Dosoung Choi билан музокаралар давомида университетлар ўртасида академик алмашинув бўйича бир қатор келишувларга эришилди. Жумладан, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, меҳмон маърузачиларнинг дарслари, илмий симпозиумлар, конференсиялар ташкил этиш, академик маълумотлар ва материаллар алмашинуви, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва ҳоказо. Музокаралар натижасида томонлар ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида SIUT ректори, профессор Юсуф Абдуллаев ва Ханкук чет тиллар университети президенти, профессор Jeongwoon Park ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида олий ўқув юртлари ўртасида мавжуд ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни назарда тутувчи шартнома имзоланди. Унда қуйидагилар белгилаб қўйилган: SIUT талабаларининг иккинчи курсдан кейин Ханкук чет тиллари университетида ўқишни давом эттиришни назарда тутувчи “2+2” тизимини жорий этиш, талабалар ва ўқитувчиларнинг ҳаракатчанлиги учун академик алоқаларни ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳоказо. Шуниси эътиборга лойиқки, Ханкук чет тиллар университети профессор-ўқитувчиларини SIUT ўқув жараёнларига жалб этиш бўйича университетлар ўртасида ишлар анча аввал йўлга қўйилган эди.

Сеулда SIUT делегацияси Seong Nam саноат корпорацияси бошқарув офиси раиси – жаноб Michael Sung ва Инновацион хизмат кўрсатиш маркази директори – жаноб Kim Se-Jong, шунингдек, IEG Co.,ltd компанияси президенти – жаноб Kim Changil билан университет ва корпорация ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумида акс эттирилган асосий вазифаларни амалга ошириш, SIUT талабаларининг Seong Nam саноат корпорацияси корхоналарида амалий машғулотлар ва амалиёт ўташларини ташкил этиш бўйича масалалар муҳокама қилиниб, фикрлар алмашилди.

Шунингдек, Каннин шаҳрида SIUT делегациясининг Квандонг университети раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди. Расмий музокаралар давомида Квандонг университети билан англашув меморандуми имзоланди. Мазкур меморандум академик ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини таъминлаш, икки университет ўртасида илмий тадқиқотларда ҳамкорлик қилиш, кооператив тадбирларни ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, малака ошириш, шунингдек, амалий машғулотлар, талабалар учун амалиётларни ҳамкорликда ташкил этишга доир муҳим масалалар бўйича келишувларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, SIUT делегациясининг Корея Республикасига ташрифи дастуридан Гимчеон ўрта мактаби раҳбарияти билан учрашуви ўрин олди. Ушбу учрашувда SIUT делегацияси хорижлик ўқувчи ёшлар учун мактабдаги шарт-шароитлар, таълим жараёнлари, дарсларга жалб этилган профессор-ўқитувчилар таркибига оид маълумотлар билан яқиндан танишдилар. SIUT ва Гимчеон ўрта мактаби ҳамкорлигида амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳа низомига кўра, сараланган болалар мактабдан тўлиқ стипендия олади, жумладан, Корея Республикасида йўл харажатлари, ўқиш ва турар жой билан таъминланадилар.

Шундай қилиб, Самарқанд халқаро технология университети делегациясининг Корея Республикасига ташрифи ўта самарали якунланди. Бу каби халқаро алоқалар юксак салоҳиятли муҳандис кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили бўлиб, мамлакатимиз истоқболи учун кўп йиллар хизмат қилишга қаратилган ажойиб ташаббусдир.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон меҳнат бозорида савдо соҳаси, хусусан онлайн савдо соҳасида мутахассисларга талаб энг юқори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабни...

Больше похожих статей

×