7.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Сенат янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонун қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Таъкидланишича, амалдаги Қонун 2009 йилда қабул қилинган бўлиб, унда электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори, жумладан, соҳада рақобатни қўллаб-қувватлаш механизмлари назарда тутилмаган.  Шунингдек, электр таъминотининг ишончли, хавфсиз, барқарор ҳамда кам харажатли ишлашини таъминлайдиган нормалар акс эттирилмаган, истеъмолчиларнинг нархлар ва хизматлар кўрсатиш сифати бўйича манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари белгиланмаган. Шу боисдан бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермади, дейилади Сенат хабарида.

Янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонун билан истеъмолчиларнинг нархлар, ишончли электр таъминоти ва хизматлар кўрсатиш сифати бўйича манфаатларини ҳимоя қилиш, электр энергияси жиддий тўсиқларсиз сотиладиган ликвидли бозорни шакллантириш мақсадида самарали, шаффоф, табақалашмаган ва рақобатдош электр энергия бозорининг юзага келиши ва ривожланишига кўмаклашиш назарда тутилмоқда.

Қонунда рақобат муҳитини ривожлантириш, хусусий сармояларни жалб қилиш ва жорий этишни рағбатлантирувчи электр энергетика тармоғининг самарали фаолият юритиши учун тузилма ва умумий қоидалар белгиланмоқда.

Хусусан, Қонунда инсофли рақобат, тенглик ва ҳисобдорлик, очиқлик ва шаффофлик, электр энергетикаси хавфсизлигининг устуворлиги кабилар соҳанинг асосий принциплари этиб белгиланиб, электр энергетикаси соҳасининг мақсадларига оид янги модда киритилмоқда.

Қонунда электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозор қоидалари ҳам акс эттирилмоқда.

Бундан ташқари, Қонунда электр энергияси бозорида трейдерлар (жисмоний ёки юридик шахслар) фаолиятини тартибга солишга қаратилган умумий қоидалар, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига оид норма киритилмоқда.

Сенаторлар таъкидлашича, Қонуннинг қабул қилиниши соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилишга ва бу орқали электр энергетикаси соҳасининг самарали фаолият юритишига, электр энергетикаси корхоналарининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгиланишига ҳамда электр энергиясини қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×