29.8 C
Узбекистан
Понедельник, 17 июня, 2024

Тошкентдан Будапештга мунтазам авиарейслар қўйилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,430участниковПодписаться
- Advertisement -

“Qanot Sharq” (Ўзбекистон) авиакомпанияси 30 июндан бошлаб Тошкент — Будапешт — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Бу Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар ва транспорт вазирликлари ўртасидаги келишув туфайли амалга ошди.

Парвозлар дастлаб ҳар якшанба куни амалга оширилади. 4 сентябрдан чоршанба кунлари яна бир рейс қўшилиши режалаштирилган.

Шунингдек, парвоз сайёҳлар, ишбилармонлар ва талабалар учун янги имкониятлар очади, деб таъкидлади Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси.

“Qanot Sharq” компанияси бош директори Моисей Пак янги йўналиш “нафақат транспорт қулайлигини ошириши, балки мамлакатлар ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаши”га ишонч билдирди.

Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режаси 2023 йил апрель ойида эълон қилинганди. Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над Тошкентда бўлиб ўтган иккинчи Халқаро инвестиция форумида сўзлаган нутқида авиақатновлар йўлга қўйилиши билан “икки давлатни бир-биридан ажратиб турадиган 4000 км масофага қарамай, алоқа янада яқинлашишини” таъкидлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади 

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.  Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва...

Больше похожих статей

×