Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қазиб олинаётган қум-шағаллар ҳисобига табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланди.
Президент Администарцияси, Бош прокуратура ва Эковазирлик иштирокида жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Шунга кўра, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйлари ўрганилганида ўндан ортиқ ҳолатларда тегишли мораторий талабларига риоя этилмай қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари давом этаётгани аниқланди.
Ҳолат натижасида дарё қирғоқларида 30 метргача емирилган зоналар пайдо бўлиб, турли чиқиндилар билан ифлослантирилган ва бетартиб қазиш ишлари сабабли сизот сувлари юзага чиқиб қолган.
Айни пайтда Эковазирлик томонидан мансабдор шахсларнинг бепарволиги ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ноқонуний фаолияти натижасида табиатга етказилган зиён кўлами ва зарар миқдори аниқланмоқда.