- Advertisement -
Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала бошчилигидаги ЕИ делегацияси билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш режалари муҳокама қилинган.
Хусусан, транспорт алоқалари, маданий алмашинувлар, таълим, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзуларига тўхталиб, афғонистонлик аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилган.