25.8 C
Узбекистан
Четверг, 8 мая, 2025

Ўзбекистонликлар учун ҳаж квотаси сони маълум бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,510участниковПодписаться
- Advertisement -

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов «Ҳаж-2024» мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2024 йилда 15 мингта юртдошимиз Ҳаж сафарига квотага эга бўлишди. Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт.

«Ҳаж-2024» мавсумига тайёргарлик мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.

MANBA: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент эртага Москва шаҳрига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва...

Больше похожих статей

×