- Advertisement -
Испаниянинг «World2Fly» авиакомпанияси Мадридни Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғлайди. Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024-йил 23-майга белгиланган.
Тошкент – Мадрид – Тошкент ва Урганч — Мадрид — Урганч йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Аирбус А330-300 русумидаги самолётларда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, чартер рейслар июн ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябридан октябрига қадар қайта тикланади.
«World2Fly» — 2020-йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Палма-де-Малёркада (Испания) жойлашган испан авиакомпанияси.