7.5 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Юнусободда ниқоб тақиб дарахт кесганлар 5 суткага қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги мактаб ёнида 16 апрельга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдизи билан қўпориб ташланган эди. Ҳолат юзасидан Пойтахт экология бошқармаси маълумот берди.

Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарлар Д.Э. ва А.А.  Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Айбдор Д.Э. га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 8 миллион 500 минг сўм жарима жазоси тайинланган. А.А.га эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 17 миллион сўм  жарима белгиланган.

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқбузарлар Д.Э. ва А.А. дан Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарори 4-иловасига биноан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 27 миллион 880 минг сўм ундириб олган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Ўзгидромет» сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди

29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди. Унга кўра, 29...

Больше похожих статей

×