- Advertisement -
Жорий йилнинг 20 май куни соат 21:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Юзробод кўчаси 4-уй қаршисида 1989 йилда туғилган (эркак) П.М. Матиз русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ёши 35-40 атрофида рус миллатига мансуб пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда ИИББ ЙЭХБ хабар қилди.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.