25.4 C
Узбекистан
Воскресенье, 4 мая, 2025

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,490участниковПодписаться
- Advertisement -

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга амалий ташриф билан боради, деб хабар бермоқда Подробно.уз нашри.

Саёҳатдан мақсад демократик бошқарув, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш, шунингдек, диний эътиқод эркинлиги масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Тошкентда Узра Зея «Минтақавий мулоқот» ташкилоти томонидан конституциявий жиноят процессига бағишланган илмий анжуманда маъруза қилади. Анжуман Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва одил судловдан тенг фойдаланишга қаратилган конституциявий ислоҳотларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга бағишланган.

Давлат котиби ўринбосари, шунингдек, юқори лавозимли амалдорлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашиб, гендер тенглигини ошириш, гендер асосидаги зўравонликка қарши курашиш, диний эркинликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда ўқитувчилар ўқувчини тиз чўкиб узр сўраттирди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида вояга етмаган ўғил бола бир қизнинг оёғига бош урган ҳолда узр сўрагани акс...

Больше похожих статей

×